Англиянинг Уэст-Мидлендс графлигида юк машинаси томонидан йўлга тўкиб юборилган минг литр кислота сабабли 5 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда The Sun.

Маълум қилинишича, 70 га яқин ўт ўчирувчи ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги ходимлари воқеа юз берган жойни фалокат оқибатлари бартараф этилгунча ёпиб қўйишди.   

Маълум қилинишича, бу ҳолат аҳолига хавф солмаган, бироқ барчага кислота буғларидан сақланиш учун деразалари ва эшиклари зич ёпилган хоналарда қолиш тавсия этилди.