Бугун Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 2-тур учрашувларига старт берилади. Жамоалар икки кун мобайнида навбатдаги рақибларига қарши майдонга чиқишади.

Жумладан, “F” гуруҳида Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси “Реал”ни қабул қилади. Эски танишларнинг навбатдаги баҳсига иккала жамоа ҳам тайёр. Бу жамоалар 1-турда ғалаба қозонганди.

1-турда ишончли ғалабага эришган “Лестер” ўз майдонида “Порту”ни қабул қилади.

Москвада ЦСКА жамоаси “Тоттенҳэм”га қарши баҳс юритади. “Шпорлар” мазкур учрашуви олдидан таркиб борасида жиддий йўқотишларга дуч келишган.

Италия чемпиони “Ювентус” эса Хорватияда “Динамо З”га қарши майдонга тушади.

“Монако” – “Байер” (23:45, Матч! Арена)
ЦСКА – “Тоттенҳэм” (23:45, Матч ТВ)
“Боруссия Д” – “Реал” (23:45, Матч! Футбол 2)
“Спортинг” – “Легия” (23:45, ёзиб олинган ҳолда Матч! Футбол2 каналида Тошкент вақти билан 2:40)
“Копенгаген” – “Брюгге” (23:45, Матч! Футбол1 каналида, Тошкент вақти билан 1:45)
“Лестер” – “Порту” (23:45, Матч! Футбол 1)
“Севилья” – “Лион” (23:45, Матч! Игра)
“Динамо З” – “Ювентус” (23:45, Матч! Наш спорт)

Изоҳ: Ўйинлар бошланиши вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган