Буюк Британия Европада онлайн-харидлар ҳажми бўйича биринчи ўринни эгаллади

Жамият 27 Сентябрь 2016 2833

Буюк Британия аҳолиси 2015 йил онлайн-дўконларда 56,4 млрд евро қийматида харидларни амалга оширган. Бу ҳақида PostNord логистика компанияси томонидан ўтказилган европаликларнинг афзал кўриш ва харид қилиш одатлари бўйича тадқиқот хабар беради.  

Қайд этилишича, Буюк Британияда интернет орқали харид қилиш ҳажми умумевропа сотиб олиш ҳажмининг учдан бири (29,8 фоиз)ни ташкил қилади. Интернет-хариди бўйича иккинчи ва учинчи ўринда Германия ва Скандинавия мамлакатлари ўрин эгаллади.

Хабар қилинишича, 2015 йилда 253 млн европалик интернетда 189 млрд евро қийматидаги харидни амалга оширишган. Бу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 9 млрд еврога ошган.

Логистика компаниясининг аниқлашича, мижозлар учун етказиб бериш хизмати интернет орқали сотиб олишдаги энг муҳим жиҳатлардан бири саналади.  Шундан сўнг харидорлар вариантлар ва етказиб бериш тезлигига эътибор қаратишади. 

Тадқиқотда айтилишича,176 млн киши хорижий интернет-дўконларнинг сайтларида харид қилишади. Маълум бўлишича, бундай харидлар сони бир йил ичида 17 млн мартага ортган.

Шунингдек, Буюк Британия ва Германия энг машҳур онлайн-маҳсулотлар тарқатувчи  дистрибюторлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар