Франциядаги терактлар туфайли ишсизлар сони рекорд даражада ортди 

Жаҳон 27 Сентябрь 2016 3073

Экспертларнинг маълум қилишича, Францияда содир этилган терактлар сабабли ишсизлар сони рекорд даражада ошди. Бу ҳақда мамлакат меҳнат вазири Мириам ал-Ҳомрийнинг маълумотига асосланиб, AFP агентлиги хабар бермоқда.

"Август ойида ишсизлар миқдори 1,4 фоизга ёки 50 минг кишига кўпайди. Бу 2013 йилнинг январидан бери рекорд даража ҳисобланади", - деб маълум қилди вазир.

У бу кўрсаткични “аномаль” (нормадан четга чиққан - таҳр.) дея баҳолаган ва бу ҳолат иқтисоддаги тенденциялар билан боғлиқ эмаслиги айтган.

Ал-Хомрий асосий муаммоларни кейинги вақтларда хавфсизлик соҳасидаги вазият беқарорлашиши ҳамда терактларнинг туризм ва меҳмонхона бизнесига таъсир ўтказганида кўрмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, август ойи сўнгида Францияда 3,56 млн ишсиз қайд этилган.

ForwardKeys таҳлил компаниясининг гувоҳлик беришича, Ницца шаҳри учун банд қилинаётган авиачипталар ҳажми 57 фоизга тушиб кетган. Бунга шаҳарда 14 июль куни содир этилган терактлар сабаб ҳисобланади.

Францияда умумий миқдорда авиачипталар буюртмаси 20 фоизга тушиб кетган, сайёҳлик турлари эса 11 фоизга қисқарган.

Кўпроқ янгиликлар