Хай Рэндзи исмли хитойлик Samsung Galaxy Note 7 смартфонини харид қилгач, бир кундан сўнг портлаб кетганини маълум қилди, деб ёзмоқда Bloomberg.

Фойдаланувчи смартфонни JD.com онлайн-дўконидан харид қилган.

Рэндзининг икки бармоғи, шунингдек, Macbook ноутбуки ҳам куйган.

Samsung смартфонни олиш учун жабрланувчи билан боғланди, бироқ Рэндзи компания ишонмаслигини рўкач қилиб, уларга рад жавобини берган. Хитойлик портлашнинг сабабини ўзи аниқлаб, натижаларни маълум қилмоқчи.

Аввалроқ Galaxy Note 7 смартфонини алмаштирган фойдаланувчи аккумулятор борасида муаммолар борлигини маълум қилган эди.