Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажоднинг баёнот беришича, у 2017 йилги президентлик сайловида ўз номзодини илгари сурмайди, деб хабар қилмоқда Le Figaro нашри.

У Эрон Ислом Республикасининг диний раҳнамоси оятулло Али Хаменеий Аҳмадинажодга президентлик учун курашмасликни тавсия қилганидан сўнг, шундай қарорга келган. 

"Мен сизга шуни маълум қилмоқчиманки, келаси йилда президентлик учун курашмоқчи эмасман", - деб ёзган Аҳмадинажод Хаменеийга йўллаган мактубида. Унинг мактубини Эрон ОАВ чоп этган. 

2017 йилнинг май ойида Эронда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. 

Аҳмадинажод Эрон президенти лавозимини 2013 йил 4 августда тарк этган эди. Унинг ўрнини ўша йилнинг 14 июнь куни президент сифатида сайланган Ҳасан Руҳоний эгаллаган эди.