Infiniti Россиядаги юбилей тадбири доирасида янги моделларини тақдим этди

Технология 27 Сентябрь 2016 4446

Япониянинг Infiniti компанияси Россия бозорига кириб келганининг 10 йиллигини нишонлади. Компания байрам тантаналари доирасида Россия бозоридаги ўзининг янги моделлари: Q30, QX30, Q50 ва QX60 машиналарини тақдим этди. Энг асосий янгилик Q60 спорт карининг тақдимоти бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берилган.

Тадбирга актриса Ингеборга Дапкунайте, актёр Алексей Чадов, мусиқачи ва композитор Дмитрий Маликов, бошловчи Аврора, театр режиссёри Андрис Лиепа, шоумен ва қўшиқчи Тимур Родригез меҳмон сифатида ташриф буюришди.

Маълумот учун, Infiniti — япон автомобиль компанияси бўлиб, Nissan Motor компаниясига қарашли. Компания ишлаб чиқараётган моделлардаги Q префикси седанларни, QX — эса кроссовер ва йўлтанламасларни англатади.

2016 йилнинг апрель ойида компания Infiniti Engineering Academy лойиҳасини ишга туширди. Бу дастур Европа ва Россиядаги техника олийгоҳларининг омадли талабалари «Формула-1»да фаолият бошлаши ёки автомобиллар ишлаб чиқарилиши жараёнида иштирок этишини кўзда тутади.

 

 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар