Калифорнияда Жаҳон академик саммити иш бошлади

Жамият 27 Сентябрь 2016 2853

26 сентябрь, душанба куни Беркли шаҳрида (Калифорния штати) Жаҳон академик саммитига старт берилди. Бу ҳақида Британиянинг Times Higher Education (THE) журнали томонидан ташкил этиладиган йиллик тадбирнинг матбуот релизида маълум қилинди

Дунё мамлакатларидаги энг йирик олий таълим муассасаларининг 200дан ортиқ вакиллари иштирок этаётган саммит бу йил Берклидаги Калифорния университетида бўлиб ўтмоқда. 28 сентябрь куни ўз ишини тугаллайдиган уч кунлик саммитда олий таълим муассасалари, илмий институтлар, ўқув бирлашмалари ва хусусий сектор ходимлари ўзаро фикр ва ғоялар алмашишади ҳамда муҳим масалаларни муҳокама қилишади. 

Бу йилги йиғилиш дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари фаолияти ва жамоатчилик қизиқишларининг ўзаро алоқасига бағишланади. Берклидаги Калифорния университети ректори Николас Диркснинг сўзларига кўра, бугунги кунда "глобал муаммоларга қарши фаолият муваффақияти бутун дунё олий таълим муассасаларининг ҳамкорлик қилиш, ҳаракатларни тўғри йўналтириш ва ўзаро билим алмашиш  хусусиятларига боғлиқ". "Глобал муаммоларнинг ечимлари изланаётган ҳозирги вақтда етакчи университетларнинг келажаги нафақат хусусий ва давлат таълим муассасалари орасидаги муносабатлар ривожи, балки  бутун дунё университетларининг ҳамкорлигини талаб қилади", - деди ректор. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар