North Face ва Esprit ҳаммуаллифи беваси Аргентинага 23,7 минг гектардан ер тортиқ қилди

Жамият 27 Сентябрь 2016 2813

Америкалик миллиардер ва атроф-муҳит ҳимоячиси Дуглас Томпкинснинг беваси Аргентинага 23,7 минг гектар ер ҳадя қилди. Республика президенти Маурисио Макрининг маълум қилишича, ер майдонлари мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Корриентес провинциясида яратилиши режалаштирилаётган Ибернинг Экосайёҳлик паркига қўшилади.

Давлат раҳбари табиатни муҳофаза қилувчи янги лойиҳа Аргентинадаги энг катта миллий парк бўлишини таъкидлади. Ҳукумат режасига кўра, паркнинг яратилиши қўшимча сайёҳлар оқимини жалб қилади ва 20 минг янги иш ўринлари яратилишини таъминлайди. Яқин уч йилда  Кристин Макдевит-Томпкинс бошчилигидаги Conservation Land Trust фонди Аргентина ҳукуматига яна 120 минг гектардан ортиқ ер тортиқ қилиши режалаштирмоқда. 

2016 йилнинг январида Макдевит-Томпкинс мамлакат жанубида миллий парк яратилиши шарти билан Чили давлатига 400 минг гектар ер совға қилиши ҳақида маълум қилганди.

Америкалик миллионер North Face ва Esprit либос русумлари асосчиларидан бири бўлган. 1980 йилларда у тадбиркорлик фаолиятини тугаллаб, Чили жанубига кўчиб ўтган ва табиатни муҳофаза қилувчи лойиҳалар билан шуғулланган. Томпкинс келажакда миллий парклар яратиш мақсадида Чили ва Аргентина Патагониясида катта ҳудудларни харид қилган.

Миллионер 2015 йилда совуқ ўтиши натижасида ҳалок бўлган. У ҳамда бир неча сайёҳ бўлган қайиқ Чили ва Аргентина чегарасидаги Ҳенераль-Керрера кўлида ағдарилиб кетган. Вертолётда етиб келган қутқарувчилар 72 ёшли Томпкинсни шифохонага етказишди, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31677 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 68990 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9413 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131394 Жамият
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 366 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3165 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 361 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Видеосуҳбат. Андижонлик машҳур тадбиркор ютуқ ва мавжуд муаммоларга тўхталиб ўтди
20:55 1942 Жамият
Кўпроқ янгиликлар