ОАВ: FA Эллардайс бўйича текширув бошлади

Спорт 27 Сентябрь 2016 2760

Англия футбол ассоциацияси (FA) Англия терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайснинг коррупцияга алоқадорлиги бўйича хабарлар чиққач, бу борада текширувлар бошлаган. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатди.

Бундан олдинроқ, The Telegraph нашри мустақил журналистик текширув орқали Эллардайснинг коррупцияга алоқадорлиги ҳақида хабар тарқатганди.

Журналистларнинг вакиллари Эллардайс билан 2 марта учрашишган ва улар хитойлик бизнесменларнинг вакиллари сифатида унга АПЛдаги трансферларда иштирок этиш орқали пул таклиф этишган. 61 ёшли мутахассис 400 минг фунт эвазига трансферлар бўйича музокараларга таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган.

Бундан ташқари, Эллардайс Англия футбол ассоциацияси (FA)нинг ўйинчилар трансферидан учинчи шахсларга футболчининг ҳуқуқига эга бўлишни тақиқловчи қоидаларни четлаб ўтиш йўллари ҳақида сўзлаб берган.

FA The Telegraph журналистларидан бу иш бўйича барча материалларни тақдим этишни сўраган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар