Астрономлар Юпитер сайёраси йўлдоши бўлмиш Европада Hubble космик телескопи орқали оқар сувларга ўхшаш ҳолатнинг гувоҳи бўлишган. Бу ҳақда телескопнинг кейинги ишларига бағишланган учрашувда эълон қилинган.

«Европа океани бу жойни ҳаёт учун шароитлар бор бўлиши мумкин бўлган жойлар қаторига киритишга сабаб бўлади», деган NASA вакили Жефф Йодер. 

Олимларнинг янги баҳолашларига кўра, Европадаги океан сувлари бутун Ер сайёрасидаги сувлардан икки баробар кўпроқдир. Лекин бу сув юзаси қалин музлар билан қопланган. 

Астрономлар кейинги миссия орқали музликлар ости ўрганилишига умид қилмоқда.