Panasonic ўзи мустақил ҳаракатланувчи автомобиль устида иш олиб бормоқда

Технология 27 Сентябрь 2016 2448

Япониянинг Panasonic компанияси муҳандислари ташқи муҳит ҳақида мустақил хулоса чиқара оладиган ва ўз-ўзини ҳайдовчи ёрдамисиз автомобиллар тўхташ жойига жойлаштира оладиган машина прототипини тақдим этди.
 
Маълум қилинишича, икки ўринли компакт-карнинг синовдан ўтказилиши бешта борт камераси ва сенсорлар ва махсус майдонда амалга оширилди.
 
Синовлар машинанинг нечоғли аниқ ва мустақил ҳаракат қилишини аниқлашга қаратилди. Ҳаракат ва тормоз жараёнлари текширилди. Тест натижасида йўлда жойлаштирилган ҳеч бир киши ва манекен шикаст кўрмади. Муҳандислар навбатдаги синовни жонли ҳаётда амалга оширишни режалаштиришган.

 

Кўпроқ янгиликлар