Расмий Пхеньян ядро қуролини ишлаб чиқишнинг асосий жараёнини якунлагани ҳақида баёнот бермоқда. Бу ҳақда, КХДРнинг Россиядаги элчихонаси матбуот ахборотномасига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар қилмоқда

"Эҳтимол бу, мамлакатнинг ядро қуролини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларни якунлаганига ишонч билдиришдир", — дейилади ҳужжатда. 

Ахборотномада қайд этилишича, "сўнгги синов вақтида, Корея халқ армияси стратегик қўшинлари "Хвасон" артиллериясининг баллистик ракеталарига жойлаштириладиган стандарт ядро каллагининг асосий жиҳатлари, кучи, техник кўрсаткичлари аниқлаб олинган".

Шимолий Корея 9 сентябрь куни навбатдаги ядро синовларини муваффақиятли ўтказгани ҳақида баёнот берган эди. Расмий Сеул портловчи қурилма кучини 10 килотонна деб баҳолади. Сўнгги синов КХДР тарихидаги энг йириги бўлган.