Замонавий технологиялар иложсиз нарсаларга имкон ярата олади. Телевизор кўриш чоғида нафақат маҳаллий, шунингдек хорижий каналларни 20 йил илгари экрандаги камчиликларсиз кўра олгани ҳақида ким мақтаниб айта олади? Ҳозирги кунга келиб деярли барча фойдаланувчилар айта оладилар. Рақамли телевидение имкониятларини тушуниш учун «UZDIGITAL TV» компанияси ёрдам бера олади.

ICT Expo 2016 кўргазмаси ҳар йили Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг расмий қўллаб-қувватлаши остида ташкил этиладиган энг савияли кўргазмалардан бири ҳисобланади. Кўргазма иштирокчилари ахборот-технологиялари соҳасидаги ютуқлари ва янгиликларини намойиш этишди. 3 кун давом этган кўргазмага ташриф буюрганлар сони 35 мингга яқин бўлди. 

Кўргазма давомида ООО «UZDIGITAL TV» компанияси ўз фойдаланувчиларига ҳисоб ҳолатини билиш ва хизматлардан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида замонавий телефонлар (смартфонлар) учун мобиль иловани тақдим этди. Бу илова орқали:

  • Ўз ҳисоб рақамингизни назорат қилиш;
  • Харажатлар детализациясини кўриш;
  • Ҳисоб ҳолати ва жорий тарифни билиш;
  • Тариф режасини ўзгартириш;
  • UZDIGITAL TV хизматини вақтинча ўчириш;
  • UZDIGITAL TV’даги сўнгги янгиликларни билиш;
  • Кўрсатувлар дастурини кўриш;
  • Телекўрсатув ёки фильм бошланишида эслатма олишингиз мумкин.

Энди «UZDIGITAL TV» фойдаланувчилари севимли кўрсатувлари ва узоқ кутилган футбол ўйинларини ўтказиб юбормайдилар. Мобиль илованинг “Эслатиш” функцияси телекўрсатувларнинг бошланиш вақтидан 5, 10 ёки 15 дақиқа аввал огоҳлантириш имкониятига эга.
Хизматларни бошқариш ва “Менинг профилим” бўлимидан фойдаланишга рўйхатдан ўтиш учун фойдаланувчилар «UZDIGITAL TV» хизматларига уланганда олинган шахсий ID-рақамдан фойдаланишлари зарур.

  ​

«UZDIGITAL TV» иловаси барча фойдаланувчилар учун мавжуд*

*илова бепул. Интернетга уланиш талаб этилади (интернетдан фойдаланиш алоқа операторингиз тарифига асосан ҳисобланади)

Кўргазмага келганларнинг «UZDIGITAL TV» мобиль иловасига бўлган қизиқиши кутилганидан ҳам кўпроқ бўлди: Фойдаланувчилар илованинг ишлатишда қулайлиги, функционал ва соддалигига юқори баҳо беришди.

Севимли телекўрсатувлар, фильмлар ва спорт мусобақаларини ўтказиб юбормасликни хоҳлайсизми? Унда «UZDIGITAL TV» мобиль иловасидан фойдаланинг!