Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа бош мураббийи Зайнидин Зиданнинг бошқарувини тушунмаяпти.

У ўзи Испания чемпионатининг 6-турида «Лас-Пальмас»га қарши кечган ва 2:2 ҳисобида якунланган ўйинда захирага олинганди. Роналду алмаштирилган вақтда «қаймоқранглилар» жамоаси 2:1 ҳисобида олдинда бораётганди. 

Захира ўриндиғидалигида Роналду мураббийнинг қароридан ғазабланган: «Нега Зидан айнан мени алмаштирди? Ахир мен барча ишни бажараётгандим, биз ҳисобда олдинда бораётгандик. Бу менинг жонимга тегди», — дея Роналдунинг сўзларини келтирган Cuatro.

Бундан олдинги хабарларда футболчи Зиданга қарата рухсат этилмаган ҳақоратли сўзлар айтгани ҳақида маълум қилинганди.

Ўйиндан кейин Зидан футболчининг ҳаракатларидан қониқаётгани, уни асраш учун захирга олгани ҳақида айтиб ўтганди.

Манба: Tribuna.uz