Эрон нефть қазишни кунига 3,6 миллион баррелда музлатган тақдирда, Саудия Арабистони январь ойигача нефть қазиб чиқаришни камайтиришга тайёр. Бу ҳақида РИА "Новости"га Жазоир делегациясидаги юқори мартабали манба хабар берди. 

"Энг аввало, биз дунё саҳнидаги энг йирик нефть қазиб чиқарувчи мамлакатларни (АҚШдан ташқари) бир жойга йиға олганимизнинг ўзи - катта ютуқ. Ўтган мунозараларнинг энг асосий мавзуларидан бири Саудия Арабистони ва Эрон муаммоси бўлди. Саудия Арабистони Эрон нефть қазишни кунига 3,6 миллион баррелда музлатса, январь ойига қадар нефть қазиб чиқаришни камайтиришга тайёр эканини маълум қилди. Ҳозирда Жазоир делегацияси икки мамлакатнинг нуқтаи назарини яқинлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ бу жуда қийин масала, зеро Эрон кунига 4 баррель нефть қазиш кўрсаткичига қайтмоқчи", - деди манба. 

26-28 сентябрь кунлари Жазоирда Халқаро энергетика форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир доирасида ОПЕК мамлакатларининг норасмий учрашуви режалаштирилган.