Шу йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда биринчи mobile-only конференция бўлиб ўтади

Технология 27 Сентябрь 2016 5103

Ўзбекистон учун мобил соҳасидаги ноёб MobiCon конференцияси, mobile-маркетинг йўналишидаги муваффақиятли мисоллар, ечимлар ва мутахассисларга ўзлари қизиқтирган саволларни бериш имкониятини берувчи биринчи майдончага айланади.

MobiCon 2016 халқаро mobile-only конференцияси 2 ноябрда International Hotel Tashkent (собиқ Intercontinental) мехмонхонасида бўлиб ўтади.

Конференциянинг асосий мавзулари:

  • Смартфонлар ва портатив ускуналар,
  • Виртуал реаллик,
  • Мобил технологиялар ва телеком,
  • трендлар,
  • мобил маркетинг ва реклама,
  • реклама мониторинги ва бозорни ўлчаш,
  • махаллий мобил хизматлар,
  • мессенжерлар ва чатботлар,
  • мобил контент \ ОАВ,
  • мобил тижорат.

Конференцияда Green PR SMM агентлигининг бош директори Дамир Халилов, Dentsu Aegis Network Kazakhstan раҳбари Виктор Елисеев, Ledokol Group раҳбари Дилшод Музаффаров, Odnoklassniki.ru халқаро бизнесни ривожлантриш бўйича менежери Алексей Кашеваров, Яндекс мобил лойиҳалари раҳбари Никита Фоминов, UFOX digital-агентлиги раҳбари ва OMAR итнернет-магазини асосчиси Алексей Купреев, Rocket таълим маркази ва UFOX SMM агентлиги ҳаммуассиси Сергей Сердюков, Brand.uz директори Алишер Юсупов, Ucell янги техногиялари гуруҳи раҳбари Рустам Ҳамдамов, SmartLab раҳбари Алишер Элмуродов, Zefir VR раҳбари Шахруз Аширов, PizzaGame раҳбари Максим Шиков ва Global Solutions раҳбари Гиоргий Амиранашвилли иштирок этади.

Ташкилотчи - Ledokol Group, бош ҳомий – Beeline Uzbekistan, ҳомийлар – Click мобил банкинг тизими ва International Monitoring Group, бош ахборот ҳамкори Mail.ru Group, стратегик ҳамкор - UZINFICOM информацион технологияларни ривожлантириш ва жорий этиш Маркази.

Конференцияга кириш таклифномага асосан.Таклифномаларни http://mobicon.uz/ сайтида бепул рўйхатдан ўтгандан сўнг олиш мумкин.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар