CNN телеканали томошабинлари ўртасида ўтказилган сўровга кўра, АҚШ президентлиги учун республикачи Дональд Трамп ва демократ Ҳиллари Клинтон ўртасида ўтказилган теледебатда демократлар вакили устун келган.

Қайд этилишича, сўралувчиларнинг 62 фоизи Ҳиллари Клинтоннинг устун бўлганини билдиришган. Трамп учун эса 26 фоиз киши устунлик берган.

Сўровда қатнашган аудиториянинг 41 фоизлик қисми демократлар партияси тарафдори эканини, 26 фоиз киши республикачилар тарафдори эканини билдирган. Томошабинларнинг қолган қисми ҳеч қайси партияга мансуб эмаслигини билдирган.