Англия терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс коррупцияга алоқадорлиги бўйича можаролар фонида истеъфога чиқарилади. Бу ҳақда The Times хабар тарқатди.

Англия футбол ассоциацияси 61 ёшли ушбу мутахассиснинг The Telegraph нашри томонидан ўтказилган катта аксилкоррупцион текширувлари доирасига тушганидан кейин шундай қарорга келган. Журналистлар мураббий билан осиёлик тадбиркорлар қиёфасида музокара ўтказган ва 400 000 фунт эвазига ўз мавқеидан фойдаланиб трансферларга таъсир ўтказиш, шунингдек, ассоциациянинг футболчиларнинг трансферлари бўйича қоидаларини четлаб ўтиш йўлларини айтишга рози бўлган.

Бугун Эллардайс FA раҳбарияти вакиллари Грег Кларк ва Мартин Гленн билан учрашиб, вазият юзасидан гаплашишган.

Нашр хабарида ёзилишича, FA мураббийнинг бу масаласидаги  позициясини тинглаган, шунга қарамасдан яқин вақтлар ичида уни ишдан бўшатиш қарорига келган.

Эллардайс Англия терма жамоаси бошқарувига келганига атиги 67 кун бўлди. Унинг бошчилигида жамоа ЖЧ-2018 саралаши доирасида Словакияга қарши бир ўйин ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.