Тошкент ахборот технологиялари университетида ректор ўзгарди

Ўзбекистон 27 Сентябрь 2016 33707
Фото: ТАТУ расмий сайти

Бугун, 27 сентябрь куни Тошкент ахборот технологиялари университетида (ТАТУ) кадрлар алмашинуви юз берган. Бу ҳақда универститет вакили kun.uz сайтига хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, университет жамоаси янги ректор Тўлқин Тешабоев билан таништирилган.

Эндиликда шу йилнинг 8 февралида университет ректори сифатида иш бошлаган Ўткир Ҳамдамов ўрнига Тўлқин Тешабоев тайинланган.

Тўлқин Тешабоев илгари Касаба уюшмалари Федерациялари Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Муқаддам эса ўқув ишлари бўйича проректор сифатида фаолият кўрсатган.

Тошкент ахборот технологиялари университети Ўзбекистондаги телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрловчи марказ ҳисобланади. Университетнинг Фарғона, Урганч, Қарши, Самарқанд, Нукус шаҳарларида филиаллари мавжуд. Олийгоҳ 1955 йилда Тошкент электротехника алоқа институти сифатида ташкил этилган. 2002 йилда университет мақомини олган ва Тошкент ахборот технологиялари университети деб номлана бошланган.

Университет сайтидаги маълумотга кўра, университет ва унинг филиалларида 10242 нафар талаба таҳсил олади. Олийгоҳ 26та хорижий давлатнинг 42 университет, 8 илмий-тадқиқот маркази, 12 корхона ва ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45878 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15390 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95588 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 270 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 309 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 362 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1969 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1866 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3149 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 2101 Жамият
Кўпроқ янгиликлар