Трамп ва Клинтон сайловдан кейин бир-бирини қўллаб-қувватлашга ваъдалашди

Жаҳон 27 Сентябрь 2016 4223

АҚШ президенти лавозимига номзодлар Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп 26 сентябрь куни Нью-Йоркдан 40 км узоқликда жойлашган Ҳэмпстед шаҳридаги Ҳофстр университетида биринчи марта теледебатларда юзма-юз учрашди.

Аввалига Республикачилар партияси вакили Дональд Трамп сайловда рақиби Ҳиллари Клинтон ғолиб чиқса, уни қўллаб-қувватлаши ҳақида айтган.

"У ғолиб чиқишига кўзим етмайди. Лекин агар шундай бўлиб қолган тақдирда ҳам мен унга қарши иш қилмайман ва уни қўллаб-қувватлайман", деган Трамп илк теледебат якунида.

Ўз навбатида Ҳиллари Клинтон ҳам шундай саволга жавобан "демократияни қўллаб-қувватлаши ва сайловчиларнинг танловини ҳурмат қилиши" ҳақида айтган.

"Мен Трамп қандайдир гумонлар пайдо қилишга уринаётганини биламан, лекин умид қиламанки, одамлар бу биз ҳақимизда эмас, ўзлари ҳақида эканини тушунишади", деган Клинтон хоним.

Кўпроқ янгиликлар