Ўзбекистонга Инҳа Университети госпиталининг малакали шифокорлари ташриф буюрди

Жамият 27 Сентябрь 2016 2306

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Фонд хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, ҳукумат қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш йўлида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2015 йил давомида Фонд оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишда Германиянинг Friedensdorf International халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг Save the Children халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, Инҳа ва Пундан Ча Университетлари госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.
Бу соҳада Фонд Корея Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурларини амалга ошириб келмоқда. Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 сентябрда тасдиқланган 10/1-3331-сонли ташриф Дастури асосида жорий йилнинг 25-30 сентябр кунлари Корея Республикасининг Инҳа Университети госпитали малакали шифокорлари (17 нафар хирург, гастроэнтеролог, педиатр, реабилитолог, ортопед, оториноларинтолог, инфекционист – профессорлар,  фармацевт ва тиббиёт ҳамширалари бошқа мутахассислар) томонидан Республикамизнинг бир неча ҳудудларида 26 сентябр куни соат 09:00 — 18:00гача Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Суранкент қишлоғи “Ариранг” қариялар уйида ва 28-29 сентябр кунлари соат 08:00-18:00гача Навоий шаҳри “Ханжин групп” комплекси биносида аҳоли умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2015 йилнинг сентябр ойида ҳам Корея Республикасининг Инҳа Университети госпитали малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, аҳолини, асосан аёллар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган. Инҳа Университети госпитали ва “Соғлом авлод учун” фонди ўртасидаги ўзаро алоқалар 2011 йилда йўлга қўйилган.
 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар