АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп мамлакат раҳбарлиги учун асосий жонли томошасида мағлуб бўлди, деб ёзмоқда Жонатан Кейпхарт The Washington Post газетасида эълон қилинган мақоласида.

Унинг фикрича, баҳслар давомида Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон деярли тайёрланмай келган рақибига нисбатан жиддийлигини намоён эта олган. «Реалити-шоу телеюлдузи ва бадавлат қурувчи» Трамп ва собиқ давлат котиби Клинтон ўртасидаги илк телебаҳслар ажойиб кайфиятда бўлиб ўтган. Трамп праймеризлар вақтида кўмак берган латифалари билан келиб, бу сафар мағлубият аламини тортди. 

Кейпхартнинг айтишича, Трампнинг чиқиши «чиқиндини чим устига ташлаш билан баробар бўлган». Х ҳақидаги саволга Y, Z ва бошқа нарсалар хусусида жавоб берган. Хусусан, Клинтоннинг электрон ёзишмалари билан боғлиқ можарога оид саволга Нью Йоркнинг Ла-Гардия аэропортининг ачинарли ҳолатини ёдга олган. 

Бундан ташқари, мақола муаллифини президентлик учун ҳар қандай номзодни барбод қилувчи солиқ декларацияси билан боғлиқ вазият ҳайрон қолдирган. Клинтоннинг таъкидлашича, миллиардернинг солиқ декларациясини фақатгина бир марта — у ҳам бўлса, казино учун лицензия олиш вақтида кўриш мумкин бўлган эди. Ўша ҳужжатга мувофиқ, Трамп федерал даромад солиғини тўламайди. Бунга эса, республикачилар номзоди «Мен шунақа ақллиман», дея жавоб берган.

Афроамерикаликларнинг овозини олиш нияти жиддийлигини таъкидлаётган Трамп баҳсларда аҳолининг ушбу қатламига оид билими умуман йўқлигини намойиш этди. Хусусан, унинг нутқида бошқа тусдаги кишиларга оид турли хил ирқий ҳикоялар ўрин олган эди. Бундан ташқари, у конституцияга зид бўлган одамларни кўчаларда тўхтатиб, тинтув ўтказиш амалиётини ёқлаб, фикр билдирган. Бу эса, афроамерикаликлар орасида жиддий салбий қарашларни шакллантирган. 

CNN телеканали томошабинлари орасида ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг 62 фоизи телебаҳсда Клинтон ғалаба қозонди, деган фикрда.