Агент Пальяра порахўр мураббийлар ҳақида айтган гапларидан тонди

Спорт 28 Сентябрь 2016 2555

Агент Пино Пальяра ўзи томонидан журналистларга Англия футболидаги порахўр мураббийлар ҳақида айтганларининг барчаси тўқиб чиқарилган бўлганини маълум қилди.

Бундан олдинроқ Telegraph журналистлари 10 ой давомида журналистик текширувлар ўтказиб, ниқоб остида ҳаракат қилган ҳолда, Шарқий Осиёдаги миллиардерларнинг вакиллари сифатида Пальярадан мураббийларнинг трансферлардаги иштироки эвазига пул талаб қилишлари оддий ҳоллиги тўғрисида маълумот олишгани ҳақида хабар қилинганди. Лекин агент ўз сўзларидан тонди.

«Мен ҳеч кимга тўламаганман, ҳеч қайси мураббийга пора бермаганман», – деган Пальяра.

Агент бу гапларни жозибадор фирма вакиллари билан яхшироқ алоқа ўрнатиш, улар билан келишувга эришиш мақсадида тўқиб чиқарганини баён қилган.

Манба: Tribuna.uz

Кўпроқ янгиликлар