АҚШ КХДРга нисбатан санкцияларни янада оғирлаштириб, Жанубий Кореяда қуролланишни кенгайтирмоқчи

Жаҳон 28 Сентябрь 2016 3805

АҚШ КХДР томонидан бўлаётган таҳдидлар сабаб Жанубий Кореяда ракетага қарши тизимни кенгайтиришни кўзламоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дэниэл Рассел маълум қилган.

Рассел 27 сентябрь куни вакиллар палатасининг ташқи ишлар қўмитасида қилган чиқишида КХДРнинг 9 сентябрь куни ядро синовини ўтказгани қуролланишни кенгайтиришни талаб этаётганини маълум қилган. Унинг эслатишича, АҚШ ва Жанубий Корея THAAD тизимини ривожлантиришни муҳокама қилмоқда.

Бундан ташқари, Расселнинг маълум қилишича, АҚШ, Жанубий Корея ва Япония КХДРни халқаро молиявий ресурслардан чеклаш масаласини ҳал этишни ҳам режалаштиришмоқда.

Унинг тушунтиришича, санкциялар оқибатида КХДРнинг кўмир савдоси ва шимолий кореяликлар хорижда ишлаб ватанларига жўнатаётган пул ўтказмалари зарба остида қолади.

Кўпроқ янгиликлар