Афғонистоннинг Покистон билан чегарадош Нангархар провинциясида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учиш аппарати томонидан берилган ҳаво ҳужуми оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 13 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 14 киши яраланган. 

Бу ҳақда хавфсизлик органларидаги манбага асосланиб, Pajhwok Afghan News агентлиги хабар бермоқда.

Маҳаллий маъмурият вакили Атаулла Хогианий авиаҳужум борасидаги маълумотни тасдиқлаган. Унинг айтишича ҳужумлар маҳаллий вақт билан 08:00 (Тошкент вақти билан 08:30)да бошланган.