НАСАнинг АҚШ Флорида штати Канаверал бурни яқинидаги Кеннеди космик маркази — глобал иқлим ўзгаришлари туфайли сув остида қолади, деб хабар қилмоқда Gizmodo сайти космик агентлик вакилларига таянган ҳолда. 

Жаҳон океани сатҳининг кўтарилиши аксарият учириш майдонлари ва фазогирлар тайёрланадиган кўплаб мажмуаларининг сув остида қолишига олиб келиши билан хавотирлидир. Шу билан бирга, бу марказнинг соҳилбўйида жойлашиши аҳоли пунктлари хавфсизлигини таъминлаш учун зарур. Ҳозирда, бу ҳолатнинг олдини олиш мақсадида тўғонлар барпо этилмоқда, айрим муҳим идоралар мамлакат ичкарисига кўчирилмоқда. Аммо, глобал ҳаво ҳарорати кўтарилиши тўхтамаслиги ҳисобга олинса, АҚШ мавжуд мажмуаларни бой беради. 

НАСА стратегик инфратузилмалари бошқармаси ходими Ким Туфектиснинг сўзларига кўра, агентлик Кеннеди марказининг келажаги таҳдид остида эканини жуда яхши англаб турибди. Бироқ, Флорида университети олимларининг ишонч билдиришларича, бу муаммога яқин вақтгача панжа ортидан қараб келинган. Хатарнинг жиддийлиги «Сэнди» тўфонидан кейин яққол кўзга ташланганди. Довул оқибатида космик мажмуага талофат етган эди. 

Ҳозирда, Кеннеди марказига асосан денгиз сатҳининг кўтарилиши ва тўлқин қувватининг ошиши хавф солаяпти. Мамлакат ҳукумати, босқичма-босқич равишда мажмуани соҳилбўйидан кўчириш устида иш олиб бормоқда.