Quintessence Yachts ва Aston Martin компаниялари дизайнерлари жамоаси узунлиги 37 фут (11 метрдан узунроқ) келадиган, энг юқори тезлиги соатига 93 кмни ташкил этувчи AM37 яхтасини намойиш этди. Моторли қайиқнинг нархи — 1,3 млн фунт стерлинг (1,7 млн доллар)га баҳоланмоқда.

Автомобиль ишлаб чиқарувчининг бундай янги соҳага уриниши, компаниянинг ўтган йилдаги йирик зарарлари билан боғлиқ. Aston Martin ўтган йили 128 млн фунт стерлингни йўқотган эди. Қайд этилишича, жорий йилда компания бешинчи йилдирки зарар кўрмоқда. Бироқ, Aston Martin 2018 йилдан даромад кўришни бошлашга ишонаяпти. 

Яхта саккиз нафаргача кишини бортига олиши мумкин. Компания эса уларга мутлақ қулайликни ваъда қилмоқда.