Bloomberg: хакерлар ҳужуми ҳар йили Хитойга 15 млрд долларлик зиён етказади

Технология 28 Сентябрь 2016 2591

Хитой ҳар йили 400 минг хакерлик ҳужумига учрайди, улар томонидан келтирилаётган моддий зарар эса 15 млрд долларни ташкил этади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Киберхавфсизлик масаласи бўйича FireEye компанияси бош муҳандиси Брюс Боланднинг сўзларига кўра, мамлакатда катта жиноий экотизим мавжуд.
PwC томонидан IT-компанияларининг 330 нафар бош директорлари орасида ўтказилган сўров хулосаларига кўра, 2016 йилнинг ўзида киберҳужумлар сони 417 фоизга ортган.
PwC’нинг маълум қилишича ҳужумлар мижозлар маълумоти базасига ва компанияларнинг шахсий ҳисоботларига қаратилган. Шу боис корпорациялар ҳар йили 2,6 млн доллар миқдорида ҳар йили зарар кўришади. 
 

Кўпроқ янгиликлар