Бозордан тадқиқотгача: R&D экологик тоза энергиянинг энг яхши намуналари билан танишамиз

Технология 28 Сентябрь 2016 5548

Research and development (R&D) - бу Тадқиқот ва ишлаб чиқариш бўлиб, Америка инновация соҳасининг мадҳ этилмаган қаҳрамони ҳисобланади. Ҳукумат R&D ишлаб чиқаришга сармоя ажратади, иш ўрни яратади ва ҳаётдаги долзарб муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради. Ўн йиллар аввал бу муаммолар фазовий пойгаларга бориб тақаларди, энди эса бу иқлим ўзгаришига айланди.

Экологияни тозалаш ҳеч қачон арзон бўлмаган. Бу технологик янгиликларнинг натижалари 10, 20, ҳаттоки, 30 йил аввал R&D инвестициялари туфайли амалга оширилди. Бу аҳамиятли кўрсаткич, бироқ у бизнинг иқлим бўйича узоқ муддатли мақсадларимизни қондира олмайди. Қисқа қилиб айтганда, биз иқлим ўзгаришини фақатгина замонавий технологиялар билан тўхтата олмаймиз.

R&D экологик тоза энергиянинг энг яхши намуналарига эътиборингизни қаратинг. Янги авлод олдида турган муаммоларни бартараф этиш учун бизга мана шундай кўплаб R&D (тадқиқот ва ишлаб чиқариш)га керак бўлади.

Қуёш панеллари

 Қуёш энергияси ривожланмоқда ва бу тасодиф эмас. Биринчи қуёш батареялари 1994 йил пайдо бўлганда қуёш энергиясини электр қувватига ўтказиш самарадорлиги 30 фоизни ташкил этган ва Миллий Муқобил Энергия Лабораторияси (ММЭЛ) қуёш технологияларини ривожлантиришда давом этиб, рекорд даражаларга етишди (ҳозирги кунда 2008 йилда ўрнатилган 40,8 фоиз ўтказиш самарадорлиги ММЭЛга тегишли). Бундай оламшумул ихтиролар қуёш энергияси саноатидаги ҳаражатларни камайтириб, тоза энергия иқтисодига бўлган сармояларнинг ошишига олиб келди.

 

Литиум ионли батареялар

 

Миллий лабораториялар электроника ва электр автомобилларни қувватлаш мақсадида литиум ионли батареяларни ривожлантирди. Бунинг яққол мисолида, Аргон Миллий Лабораториясида (Argonne National Lab) 2002 йилдан 2010 йилгача катод технологияларини ривожлантириш орқали яратилган батареяда ҳаракатланувчи Chevrolet Volt электрокарини кўришимиз мумкин. Энергияни Сақлаш бўйича Қўшма Тадқиқот Маркази ходимлари батарея технологиялари соҳасидаги навбатдаги катта ихтирони амалга ошириш умидида. Уларнинг тадқиқоти электр қувватини етказиб бериш ва ташишни янги поғонага кўтаришдан иборат.

 

LED ёритгичлар

2000 йилдан бошлаб АҚШ Энергия Департаменти ишлаб чиқарувчилар билан чўғланма лампаларни LED лампалари билан алмаштириш устида ҳамқорликни бошлади. 2011 йилда Philips Lighting компаниясининг Шимолий Америка бўлими АҚШ Энергия Департаментининг биринчи марта L Prize мукофотинин қўлга киритди. Бу танловни амалга оширишдан мақсад ёритгич технологиялари саноатидаги рақобатни кучайтиришдан иборат эди.

Бугунги кунга келиб, LED лампалари чўғланма лампаларига нисбатан 6 марта самарали ва уларнинг нархи 85 фоизга тушган.

 

Шамол турбиналари

ММЭЛ амалга оширилган R&D шамол қувватини ҳам энергетика соҳасидаги асосий йўналишга олиб чиқди. Тадқиқотчиларнинг юқори самародорликга эга бўлган янги аэродинамик парракларни яратиши шамол энергиясининг ҳаражатларини 30 йил мобайнида 80 фоизга туширишга ёрдам берди.

Шунингдек, шамол турбиналарининг парракларини ва эҳтиёт қисмларини 3D чоп этилиши ишлаб чиқаришдаги ҳаражатларни янада камайтиради.

 

Супер юк ташувчи автомобиль

2010 йилда АҚШ Энергия Департаменти юк ташувчи автомобиль ишлаб чиқарувчиларига уларнинг самарадорлигини 50 фоизга кўтаришлари кераклигига кўрсатма берди. Бундай автомобиллар АҚШдаги 80 фоиз маҳсулотни етказиб беради ва мамлакатдаги барча транспорт сарф қиладиган ёқилғининг 20 фоизига тўғри келади. Шунинг учун ҳам, бу юк ташувчи машиналардаги самарадорликнинг ўсиши жуда ҳам муҳим. Шу ҳаракатлар натижасида, Daimler Trucks North America компаниясининг юк ташувчиси 115 фоиз самарадорликнинг ўсиши кузатилди.

 

Музлатгичлар

Музлатгичлар катта ва кўплаб ҳусусиятларга эга бўлишганига қарамай, электр қувватини одатдагига нисбатан 25 фоиз қамроқ сарфлашмоқда. Бунинг сабаби Oak Ridge National Laboratory ва Columbus Products Company томонидан 1978 ва 1980 йиллар оралиғида ихтиро қилинган замонавий компрессор натижаси ҳисобланади. 1990 йиллар давомида бу илғор технология асосида яратилган компрессор истеъмолчиларнинг электр қуввати ҳаражатидан 6 миллиард долларни тежаб қолишни таъминлаб берган.

 

Атом энергияси

АҚШ Энергетика Департаменти Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг Атом Энергетикаси Комиссиясидан яратилан бўлиб, атом технологиясини тинчлик йўлида фойдаланиш мақсадидаги тадқиқотларни ҳам олиб боради. Биринчи авлод атом реакторларидан тортиб, учинчи авлод атом реакторларигача бўлган тадқиқотлар устида айнан шу департамент 65 йил давомида иш олиб борган. Ҳозирги кунда, АҚШдаги электр қуввати ишлаб чиқаришнинг 20 фоизи атом энергетикасига тегишли.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 25952 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41256 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 155840 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44362 Lifestyle
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 609 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 1521 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 1710 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1273 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1151 Жамият
Тадбиркорлар жуфтлиги: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 6804 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар