«Челси» жамоаси хўжайини Роман Абрамович қишки трансферлар даричаси вақтида жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар амалга оширишни мўлжаллаган.

The Telegraph хабарига кўра, Абрамович жамоанинг ўйинлардаги натижаларидан норози бўлмоқда ва таркибни кучайтиришни истамоқда. Бунинг учун эса аввало таркибдаги ёши ўтган футболчилардан халос бўлмоқчи.

Гап биринчи навбатда сербиялик ҳимоячи Бранислав Иванович ҳақида боради, унинг шартномаси 2017 йилнинг ёзигача.

Шунингдек, ярим ҳимоячилар Оскар ва Неманья Матичнинг таркибда қолиши гумон остида. Испаниялик тажрибали хавбек Сеск Фабрегас ҳам "сотувга қўйилиши мумкин".

Жамоа қишки трансферлар чоғида марказий ҳимоячи ва ҳужумчи сотиб олиши кутилмоқда.

«Челси» АПЛнинг 6 туридан кейин 10 очко билан саккизинчи ўринда жойлашиб турибди.