Фигу 2000 йили «Олтин тўп»ни Тотти эмас ўзи олгани учун ундан узр сўради

Спорт 28 Сентябрь 2016 3487

Мадриднинг «Реал» жамоаси ва Португалия термасининг собиқ футболчиси Луиш Фигу «Рома» жамоаси ҳужумчиси Франческо Тоттини 40 ёшга чиққани муносабати билан табриклади.

Фигу ўз табригида 2000 йилда «Олтин тўп»ни ўзи олгани учун Тоттидан узр сўраган.

«Қадрдоним Франческо, сен ҳам кексаясанми, а? Сенинг туғилган кунингда энг яхши тилакларимни йўллайман. Мен сендан узр сўрашим керак, 2000 йилда «Олтин тўп»ни сен эмас, мен олгандим. Сен бунга ҳақлироқ эдинг», — дея Фигунинг сўзларини келтирган Football Italia.

Франческо Тотти «Рома»да 1993 йилдан буён тўп суриб келади. У «Рома» учун 740 учрашувда майдонга тушган, турли мусобақаларда 300 гол урган ва 117 голли узатма муаллифи бўлган.

Кўпроқ янгиликлар