Хитойнинг NextEV компанияси "бир мегаваттли" (1360 от кучи) двигателга эга гибрид гиперкарининг биринчи дизайн-скетчини чоп этди. Ferrari LaFerrari, Porsche 918 Spyder ва McLaren P1 каби автомобиллар билан рақобатлаша оладиган янги модель дунёда энг тезкор йўл автомобиллардан бирига айланиши мумкин.

"Формула-Е" электрик болидлар чемпионатида ўз жамоаси билан қатнашувчи NextEV фирмаси гиперкари Мюнхендаги илмий-тадқиқот марказида яратилмоқда. Ҳозирча модель ҳақида шу маълумки, модель унга 0 дан 100 км/соат тезликкача 3 сониядан камроқ вақтда эришишга имкон берадиган электр моторлар билан жиҳозланади.

Янги машина келаётган ноябрда илк марта намойиш қилиниши кутилмоқда. Нархи тахминан 1,4 млн долларни ташкил қилувчи гиперкарни ишлаб чиқариш Буюк Британияда йўлга қўйилади.

NextEV компанияси 2014 йилда хитойлик тадбиркор Уильям Ли томонидан яратилган. Фирма раҳбари этиб аввал Maserati, Mazda ва Ford компанияларида юқори лавозимларда ишлаган британиялик Мартин Лич тайинланган.

Хитойликлар янги гиперкар ортидан харидорларни жалб қилишда Tesla Motors компанияси моделлари билан рақобатлаша оладиган ҳамёнбоп электрокарлар қаторини яратишмоқчи.