“Қишлоқ қурилиш банк”: тадбиркорлик ривожи учун сармоялар

Жамият 28 Сентябрь 2016 7055

Акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” ўз фаолиятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси вакилларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Банк томонидан ажратилаётган кредитлар қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, кичик бизнес субъектларининг имкониятларини кенгайтириш ва улар томонидан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга хизмат  қилмоқда. Хусусан, 2009-2016 йиллар давомида кичик бизнес субъектларига 2 402 708 млн. сўмлик кредит маблағлари, шундан озиқ-овқат истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 427 139 млн. сўм, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга 536 706 млн. сўм, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга 304 604 млн. сўм ажратилган.

Аҳоли бандлигини таъминлашда кичик бизнес субъектлари муҳим ўрин тутиши сир эмас. Банк кредитлари ҳисобига кичик бизнес субъектлари томонидан қишлоқ худудларида янги иш ўринлари яратилмоқда. “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан ўтган етти йил давомида тадбиркорлик  субъектларига ажратилган кредитлар эвазига 20 мингга яқин янги иш ўринлари ташкил қилинган. Мазкур рақамларнинг ўзи ҳам  банк ва кичик бизнес корхоналарининг ҳамкорлиги амалий натижалар бераётганлигини ифодалайди.

2010-2016 йиллар давомида имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан ажратилган кредитлар 23 203 млн. сўмни ташкил этгани ҳолда, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга 109 683 млн. сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 716 988 млн. сўм йўналтирилди.

Касб-ҳунар коллежи битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва уларнинг бизнес ғояларини рағбатлантириш “Қишлоқ қурилиш банк” кредит сиёсатида алоҳида ўрин эгаллаб келмоқда. 2011-2016 йиллар давомида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 62 734 млн. сўм миқдорида кредитлар берилди.  Биргина жорий йилнинг 7 ойи мобайнида  касб-ҳунар  коллежи  битирувчиларига 13,1 млрд. сўм  миқдорида имтиёзли микрокредитлар берилди.

Молиялаштирилаётган бизнес лойиҳалар ҳисобига  битирувчиларнинг бандлиги таъминланибгина қолмасдан, қишлоқ худудларида  хизматлар  турларини  кўпайтириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини   яратишда  муҳим омил бўлмоқда. Энг муҳими, тижорат банкларининг молиявий кўмагида ёш тадбиркорларнинг сафи кенгайиб, ҳар йили таълимдан кейин  юзлаб йигит-қизлар  кичик  бизнес  соҳасига кириб келмоқда. 

2016 йилда “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан кичик бизнес субъектларига ажратилаётган молиявий маблағлар ҳажми янада ортган. Жорий йилнинг ўтган етти ойи мобайнида тадбиркорларни молиявий қўллаб‑қувватлаш мақсадида 517,6 млрд. сўмлик кредит маблағи йўналтирилди. Шу даврда аҳолининг фаол қисмига ўз бизнесини ташкил этишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 152,0 млрд. сўмлик микрокредитлар ажратилди.

Банк  томонидан рақобатбардош, юқори сифатли озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ва турларини кўпайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини истеъмол товарлари  билан  бойитиш, тайёр товарлар ишлаб чиқарувчи янги, маҳаллий корхоналарни ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадида мижозларга ажратилган кредитлар 212,4 млрд. сўмни ташкил этди.

Қишлоқ жойларида сервис хизматларини ривожлантириш банк фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Мазкур мақсадларга жорий йилнинг 7 ойи давомида 47,1 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Татбиқ этилган бизнес лойиҳалар ҳисобига худудларда  янги  хизматлар жорий этилмоқда ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифати яхшиланмоқда.

Аёллар тадбиркорлигини рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган  саъй-ҳаракатлар ҳам  эътиборга моликдир. Банк юзлаб хотин-қизларнинг  ўз бизнесини ташкил этишга доир ғояларини ҳаётга татбиқ этиб, уларни  ҳам  моддий, ҳам маънавий  томондан қўллаб-қувватламоқда. Жорий йилнинг 7 ойи  давомида  тадбиркор аёллар раҳбарлик қилаётган хўжалик субъектларига 76,4 млрд. сўм  миқдорида кредитлар ажратилди. Янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларига, оилавий тадбиркорлар ҳамда касаначиликка 26,3 млрд. сўмлик микрокредитлар йўналтирилди.

Банк мамлакатимизда амалга оширилаётган дастурлар ижроси бўйича ҳам самарали натижаларга эришмоқда. Жумладан, “Республика ҳудудларини 2013-2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”га асосан 2016 йилнинг ўтган етти ойи давомида 3272  та янги иш ўринлари яратилишини назарда тутувчи 487 та лойиҳага 38,6 млрд. сўмлик  кредитлар ажратилиши таъминланди.

Банк томонидан тадбиркорлик субъектларининг хорижнинг энг илғор техника ва технологияларини жорий этишни, рақобатбардошли ва замон талабига жавоб берадиган миллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўзда тутадиган инвестициявий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида хорижий валютадаги имтиёзли хорижий кредит линиялари ҳам кенг  жалб  қилиб  келинмоқда.

Ўтган 2009-2016 йиллар давомида  давомида банк томонидан жами 32,6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 7 та кредит линиялари жалб қилинган бўлиб, ўтган давр мобайнида мазкур маблағлар ҳисобидан банк мижозларининг 80 дан ортиқ лойиҳалари молиялаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 сентябрдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик секторини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорига асосан жалб қилинган кредит линия доирасида 2016 йил давомида амалга оширилган 17 та лойиҳага 8,6 млн. АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Хусусан, республикамизнинг турли ҳудудларида 8 та музлаткич омборларига 1 903,88 минг АҚШ доллари, интенсив боғ ташкил этиш ва томчилатиб суғориш ускуналарини тадбиқ этиш мақсадида 4 та лойиҳага 3 040,26 минг АҚШ доллари, замонавий иссиқхоналар ташкил этиш учун 3 та лойиҳага 1 667,00 минг АҚШ доллари ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш мақсади учун 2 та лойиҳага 1 987,0 минг АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари йўналтирилди.

“Қишлоқ  қурилиш  банк” томонидан олиб борилаётган самарали кредит сиёсати халқаро молия муассасалари ва рейтинг агентликларининг эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Шу йилнинг май ойида Moody’s халқаро рейтинг агентлиги банкнинг барча рейтинглар прогнозини “барқарор”  деб тасдиқлади.

Бир  сўз билан  айтганда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси вакилларининг ишончли молиявий  кўмакчисига  айланиб бормоқда. Банк хусусий секторнинг янада ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва иқтисодий фаровонлигини таъминлашга ўз молиявий маблағларини йўналтириш орқали мустақиллигининг 25 йиллик тўйини нишонлаётган мамлакатимизни янада  тараққий  эттиришга муносиб ҳисса қўшишга интилмоқда. 

 

Банк ахборот хизмати

Хизматлар  лицензияланган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар