"Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Сити" жамоаси ярим ҳимоячиси Давид Сильвани Англия чемпионатидаги энг севимли футболчиси сифатида билишини билдирди.

"Менга Давид Сильва ёқади. У қойилмақом футболчи, у муваффақиятларга эришган, у жуда тажрибали ва футболни тўғри тушунадиган футболчи. Унинг номи "Манчестер Сити"нинг катта жамоага айланиш даври билан боғланади, у бу даврдаги муҳим ишларни бажарган. 

Умуман олганда, бошқа жамоаларнинг футболчиларига қизиқмаганим яхши. Уларга йўл қўйиб берсанг, сен учун хавфли футболчига айланишади, - дея Клоппнинг сўзларини келтирган goal.com.