Фуқаро Мазия Хушбекова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) оилали, 2 нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси бўла туриб, қонунга зид иш тутди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда. 

У ҳужжатларсиз, қўлбола усулда Қозоғистон Республикасида тайёрланиб, 1,5 литрли идишларга қўйилган, умумий миқдори 4 млн, 200 минг сўмлик спирт маҳсулотларини республикамиз ҳудудига олиб келаётгани аниқланиб, тезкор ходимлар томонидан ушланган. 

Суд томонидан М.Хушбековага қонуний жазо берилган.