Леонардо Ди Каприо иштирокидаги "Тўфонга қадар" ҳужжатли фильм трейлери намойиш қилинди

Маданият 28 Сентябрь 2016 4899

National Geographic канали сайёрамиздаги экологик муаммолар ҳақидаги "Тўфонга қадар" деб номланган ҳужжатли фильм трейлерини тақдим қилди. Фильмда машҳур актёр, "Оскар" мукофоти совриндори Леонардо Ди Каприо суратга тушган. 

Мазкур ҳужжатли фильм иқлимнинг ўзгариши ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши натижасида рўй бериши мумкин бўлган глобал фалокат тўғрисида сўзлайди. 

"Мен шунчаки қанчалик чуқурлашганимизни ва буни тўхтатишнинг бирор бир иложи бор ёки йўқлигини билмоқчиман", - дейди Ди Каприо. 

Картинага Фишер Стивенс режиссёрлик қилган. Фильм съёмкаларида Рим Папаси Франциск, АҚШ президенти Барак Обама, БМТ бош котиби Пан Ги Мун, шунингдек SpaceX ҳамда Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск иштирок этган. "Тўфонга қадар" ҳужжатли фильмининг жаҳон премьераси 30 октябрда бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар