МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари Бокудаги йиғилишда мавжуд террорчилик хавфларига баҳо беришни таққослайдилар.

Бу масала МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 41-йиғилиши кун тартибига киритилган. Йиғилишга кузатувчилар сифатида Европанинг бир қатор махсус хизматлари вакиллари таклиф қилинган.

"Йиғилишда террорчилик, трансчегаравий уюшган жиноятга қарши курашиш, ҳамдўстлик ҳудудиа террорчилик хавфларига баҳо беришда ягона ёндашувларни аниқлаштириш масалаларига эътибор қаратилади. ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашиш бўйича биргаликдаги чораларни ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлашувлар давом эттирилади", деб маълум қилинди Россия Федерал хавфсизлик хизмати жамоатчилик алоқалари марказида.     

Йиғилиш иштирокчилари МДҲ Аксилтеррорчилик маркази раҳбарининг Беларусда май-июнда ўтган биргаликдаги аксилтеррорчилик машғулотлари натижалари бўйича ҳисоботини тинглайдилар. Бундан ташқари, Россия томони ташаббуси билан транспорт инфратузилмаси объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзаро ҳаракатларни такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар муҳокама қилинмоқчи.