Нидерландия бош прокуратураси 2014 йилнинг июлида  Донбассда рўй берган MH17 рейси авиаҳалокати сабабларини ўрганишга доир тергов иши қачонгача давом этиши ҳақида аниқ маълумот бера олмайди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди

Нидерландия бош прокурори Фред Вестербекенинг сўзларига кўра, Халқаро тергов гуруҳи  (JIT) MH17 рейсига доир ишини 2018 йилга қадар узайтириши маълум бўлди. 

"Тергов иши қанча давом этишини аниқ айта олмайман, бу ҳар хил омиллар, терговнинг бориши, гувоҳларнинг маълумот тўплашига боғлиқ", - деди у журналистларга. 

MH17 рейси авиаҳалокати 2014 йилнинг 17 июлида рўй берган. Амстердамдан Куала-Лумпурга парвоз қилаётган Малайзия авиалиниясига тегишли бўлган самолётнинг қулаши натижасида 298 нафар киши ҳалок бўлган.