МРБ: Саудияга қарши даъво қўзғашга имкон берувчи қонун қабул қилиниши оғир оқибатларни келтириб чиқаради

Жаҳон 28 Сентябрь 2016 8065

АҚШ фуқароларига 2001 йил 11 сентябрь терактларига алоқадорлик айблови бўйича Саудия Арабистонига қарши Америка судларига даъво беришга рухсат этувчи қонун қабул қилиниши оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармасини (МРБ) бошлиғи Жон Бреннан маълум қилган.

"Бундан энг кўп даражада мамлакат чегараларидан ташқарида хизмат қилаётган давлат хизматчилари зарар кўриши мумкин", деган у.

Унинг сўзларига кўра, агар АҚШ мавжуд стандартларда бошқа мамлакатларни қўллаб-қувватлашда давом этмайдиган бўлса, хориждаги америкаликлар хавф остида қолади.

Бугун АҚШ Сенати Обаманинг 11/9 воқеалари сабаб Саудияга қарши даъво қўзғашга имкон берувчи қонун лойиҳасига ўтган ҳафтада қўйган ветоcини бартараф этгани маълум бўлди.

АҚШда аввалдан Саудия Арабистони "Ал-Қоида"ни, унинг бошлиғи Усама бин Лодинни қўллаб келгани ҳақида айтишади.

Конгресс вакиллар палатаси 10 сентябрь куни АҚШда халқаро террорчи ташкилотлар уюштирган ҳужумлар қурбонлари оиласига уларни қўллаётган давлатларга нисбатан мамлакат ҳудудида даъво қўзғаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни имзолади.

Мазкур ҳужжат расмийларга бошқа давлатларнинг АҚШдаги банк ҳисоб рақамлари ва бошқа активларини музлатиш имконини беради. Май ўрталарида ҳужжат сенат томонидан маъқулланганди.

Ушбу ташаббус туфайли, жумладан, 2001 йилнинг 11 сентябрь терактларида яқинларини йўқотган америкаликлар Саудия Арабистонига қарши даъво қўзғаши мумкин. Терактнинг 19 нафар иштирокчисидан 15 нафари саудиялик бўлган ва улар, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, мамлакат расмийлари билан боғлиқ мансабдорлардан ёрдам олган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16350 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 21969 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11158 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12001 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40120 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52769 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47678 Lifestyle
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:38 160 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 322 Жаҳон
Тошкент шаҳрида 7 та кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциялари ташкил этилди
Кўпроқ янгиликлар