Нима учун MH17 авиаҳалокати бўйича барча маълумотлар ошкор этилмади?

Жаҳон 28 Сентябрь 2016 5713

Халқаро тергов гуруҳи Малайзия авиалиниясининг MH17 рейсини амалга ошираётган Boeing самолёти ҳалокатига доир маълумотларни тўлиқ ошкор қилмади. Нидерландия бош прокурори Фред Вестербекенинг маълум қилишича,  тергов жараёнини узиб қўймаслик учун шундай йўл тутилган. 

2014 йилда рўй берган авиаҳалокат айбдорларини изловчи Ҳамкорликдаги тергов гуруҳи (Joint Investigation Team, JIT) чоршанба куни дастлабки ҳисоботини берди. 

"Биз ҳамма нарсани ҳам ошкор қила олмаймиз, чунки бу ҳали давом этаётган тергов жараёнини узиб қўйиши мумкин", - деди Вестербеке ҳисобот тақдимотида. 

МН17 рейси билан Амстердамдан Куала-Лумпурга парвоз қилаётган Малайзия авиалинияларига қарашли Boeing 777 самолёти 2014 йилнинг 17 июлида Донецк вилояти ҳудудида ҳалокатга учраган. Самолёт бортидаги 298 нафар йўловчи ҳалок бўлган. 

РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия MH17 авиаҳалокати бўйича кенг қамровли маълумот берганини таъкидлади. У барча давлатлар ҳам бундай қамровли маълумот бермаганини афсус билан қайд этди. Унинг сўзларига кўра, "баъзи мамлакатлар ҳануз радар маълумотларини тақдим этишмаган".

Шунингдек, Песков Москва Голландиянинг MH17 рейси ҳалокати бўйича олиб борган тергов иши натижаларини баҳолашини маълум қилган. У "ҳарбийлар томонидан тақдим этилган сўнгги радар маълумотларини инобатга олган ҳолда хулоса қилиш зарурлигини таъкидлади".

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар