1906 йилда Британиянинг Punch журнали симсиз гаджетлар туфайли жамиятда индивидларнинг изоляциясидан огоҳлантирган. Бу ҳақида Quartz нашри маълум қилди. 

Манбада берилган суратда қўлларида симсиз телеграф бўлган аёл ва эркак бир-бирларига орқа ўгириб ўтиришибди. Мақола муаллифлари унинг ёрдамида 1907 йилга прогноз қилишган. 

Суратнинг тагида шундай ёзув бор: "Симсиз телеграфиянинг ривожланиши. Ҳайд-паркдаги саҳна. Бу икки киши бир-бири билан суҳбатлашмаяпти. Аёл севги мактуби олади, эркак эса - пойга натижаларини". 

Нашр 1879 йилда Punch'да  чиққан яна бир мақолани ёдга солди. У Skype аналоги таъсири остида турмуш тарзининг қандай ўзгариб кетиши мумкинлигидан огоҳлантиради. Ушбу карикатура Эдисоннинг ўйлаб топилган телефоноскопига бағишланган. 

Шунингдек, Quartz яна бир эски суратга эътиборни қаратди, унда оммавий ахборот воситалари инсонларни бир-биридан узоқлаштиришини кўрсатиб беради. 

Punch журнали 161 йил фаолият олиб борган ва 2002 йилда ёпилган.