Исроил президенти Реувен Ривлин Украинага сафарини қисқартириб, ватанига қайтишга қарор қилган. У Исроилнинг собиқ президенти Шимон Переснинг вафоти муносабати билан шундай йўл тутган, дея хабар қилмоқда Исроил телевидениесининг ўнинчи канали

Маҳаллий телеканаллар ва радиостанциялар хабарига кўра, Нобель тинчлик мукофоти совриндори, 93 ёшли Перес икки ҳафта муқаддам бошидан кечирган инсультдан ўзига келмай, ҳаётдан кўз юмган. 

Ривлин 27 сентябрда, Бабий Ярдаги фожиага 75 йиллиги муносабати билан Украинага сафарини бошлаган эди. Иккинчи жаҳон уруши даврида бу ерда нацистлар ва уларнинг гумашталари юз мингдан ортиқ кишини қатл қилган.