“Пахтакор” Тошкент дербисида “Локомотив”ни мағлуб қилди

Спорт 28 Сентябрь 2016 3891

Олий Лиганинг 24-турида Тошкент дербиси кузатилди: “Пахтакор” жамоаси ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида мухлислар 3та гол гувоҳи бўлишди. Жалол Машарипов кетма-кет икки бор Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол қилди. Дастлаб Машарипов боши билан гол урган бўлса, кейинги сафар ўзининг техникасини намойиш қилган ҳолда Нестеровни ожиз қолдирди. 

“Локомотив” ўтказиб юборилган голлардан кейин бор эътиборини ҳужумга қаратди. Натижада, Икром Алибоевнинг аниқ тўп оширишидан сўнг Санжар Шоаҳмедов кучли зарбаси билан Лобанов дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни қисқартирди - 2:1.

Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва дерби мезбонлар ғалабаси билан якунланди.

Эндиликда "Локомотив" ҳисобидаги очколар сони 56талигича қолмоқда. Шунга қарамай, жамоа биринчи ўринда жойлашиб турибди. "Пахтакор" эса 41 очко билан 5-ўринда.

Бундан олдинроқ, "Бунёдкор" сафарда "Бухоро"га қарши кечган учрашувда 0:0 ҳисобини қайд этган ва пешқадамга яқинлашиб олиш имконидан фойдалана олмаганди. "Бунёдкор" 52 очко билан иккинчи ўринда, "Бухоро" 43 очко билан тўртинчи ўринда кетмоқда.

“Пахтакор” – “Локомотив” – 2:1
Голлар: Жалолиддин Машарипов 23, 25, -  Санжар Шоаҳмедов 42, - 2:1
Пахтакор: 16.Александр Лобанов, 28.Станислав Андреев, 21.Камолиддин Тожиев, 4.Аднан Ораховац, 24.Даврон Ҳошимов, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Азим Аҳмедов, 15.Жавоҳир Соҳибов, 9.Жалолиддин Машарипов (48.Темур Толипов, 89), 10.Жамшид Искандеров (Аббос Отахонов, 90+3), 55.Жасур Ҳакимов (14.Жамшид Болтабоев, 60).

Локомотив: 1.Игнатий Нестеров, 33.Олег Зотеев, 5.Кахи Махарадзе, 13.Неманья Яничич, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 18.Темур Кападзе (71.Артур Геворкян, 58), 28.Икром Алибоев, 8.Сервер Жепаров (70.Иван Нагаев, 85), 15.Сардор Мирзаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 10.Марат Бикмаев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 50)

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар