Роналду машғулот вақтида жамоадошларига жароҳат етказишга ҳаракат қилгани кўринадиган видео тарқалди

Спорт 28 Сентябрь 2016 14627

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини ўта ёмон тутишда давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда футболчининг нафақат рақибга, балки ўз жамоадошларига нисбатан ҳам кескин ҳаракатларни содир этгани кўрсатилган видеолар тарқалди.

Хусусан, Дортмунддаги "Сигнал Идуна Парк" стадионида ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи доирасида "Боруссия"га қарши кечадиган баҳс арафасида ўтказилган машғулотлар давомидаги "квадрат машқи" доирасида Роналду асабларини жиловлай олмаган. У дастлаб ҳужумдаги шериклари Карим Бенземa ва Гарет Бэйлга тўпни олиб қўйиш мақсадида кескин ҳаракат билан ташланган. Бу вақтда футболчилар жароҳат олишига бир бахя қолган. Шунингдек, бу видеода у қўлига тегиб кетган тўпни олиб, жаҳл билан осмонга тепиб юборганини кўриш мумкин.

Қолаверса, "Боруссия"га қарши ўйин вақтида Роналду рақиб жарима майдонида ҳимоячи Шмельцернинг оёқларига ташланиб, ҳужумдаги фол ишлатган. Бу ҳолат видеосида кўриш мумкинки, у рақиб оёқларига тепишга бир неча марта уринган, лекин ҳакам бу вазиятни кўрмай қолган. Эндиликда, видео асосида унинг бу ҳаракати учун дисквалификация қўлланиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.

Қайд этиш керакки, Роналду кейинги вақтларда ОАВ диққат марказида бўлиб турибди. У Франциядаги Европа чемпионати финалида олган жароҳати туфайли "Реал"нинг август ойидаги ўтказган мавсумолди йиғинларида ва Испания чемпионати доирасидаги ўйинларда иштирок эта олмади. Сентябрь ойидаги ўйинлардан 4тасида майдонга тушиб, 2та ўйинда захирага олинди. 6-тур доирасида "Лас-Палмас"га қарши ўйинда ҳам алмаштирилганидан кейин эса, у бош мураббий Зайнидин Зидан билан зиддиятга киришгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33199 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71050 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10029 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134248 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 26 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 506 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 984 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2446 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 552 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 922 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар