Ироқ армияси таркибидаги махсус қўшин собиқ қўмондони Ёсин ал Муадхидий ИШИД террорчилик гуруҳининг янги ҳарбий етакчисига айланди. Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Абу Тахо лақаби билан машҳур Ёсин ал Муадхидий бундан беш йил муқаддам ИШИДга садоқат билдирган ва террорчилик гуруҳида бош қўмондонлардан бирига айланган.

ИШИДнинг аввалги “ҳарбий вазири” Абу Умар аш-Шишаний жорий йилнинг июль ойида АҚШ томонидан Шаркат шаҳрига уюштирилган ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлган эди.