Швейцария қуролли кучларига тааллуқли кўп мақсадли AS 332 Super Puma ҳарбий вертолёти 28 сентябрь куни  Сен-Готтард туманида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Тичино кантони полицияси баёнотига асосланиб, Швейцариядаги "Tribune de Geneve" нашри хабар бермоқда.

Полиция баёнотига кўра, ҳалокат оқибатида яраланганлар бор.

Тактик-техник характерга эга AS 332 Super Puma вертолёти бортига экипаж аъзоларидан ташқари 24 йўловчи учун ўрин мавжуд.