Тошкентда тўртта тиббиёт муассасаси қайта ташкил этилади

Жамият 28 Сентябрь 2016 8083

Ўзбекистон пойтахтида фаолият юритувчи тўртта йирик тиббиёт-даволаш муассасаси қайта ташкил этилади, хусусан Республика миқёсидаги тиббий марказлардан бири тугатилади. 

Мазкур чоралар Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва тиббиёт ташкилотлари тузилмалари фаолиятини янада яхшилаш чоралари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган. 

Унга мувофиқ, қандли диабет касаллиги асоратларига қарши Республика жарроҳлик маркази тугатилиб, у 2-сонли Тошкент Тиббиёт академияси таркибига киритилади. Аммо, мазкур бирлашув беморларга хизмат кўрсатиш сифатига салбий кўрсатмаслиги қайд этилган. Тугатилаётган марказ жамоаси ўз биносида аввалгидек беморларга хизмат кўрсатади, фақатгина ҳужжатлар тўлдириш жараёнига ўзгартириш киритилади. 

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги талабалар поликлиникаси Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасининг Марказий кўптармоқли поликлиникасига айлантирилади ҳамда нафақат талабалар, балки мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг бошқа қатламларига ҳам тиббий хизмат кўрсатади. 

Айни вақтда, Тошкент 2-сонли шаҳар клиник шифохонаси ва 2-сонли шаҳар сил касалликларига қарши шифохонаси тугатилади. Уларнинг ҳисобидан бўшаётган беморлар ётоқ ўрни пойтахтдаги бошқа тиббиёт муассасаларига берилади. Пойтахт шифо масканларини йириклаштириш аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни кучайтиришга сабаб бўлади.


 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28195 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15035 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56132 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1031 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 922 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3304 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 913 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1145 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 1510 Спорт
Кўпроқ янгиликлар