Туркияда давлат тўнтаришига уринишдан сўнг ҳибсга олинганлар сони 32 минг кишидан ортиқни ташкил этмоқда. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Бекир Бўздоғ маълум қилди.

"Давлат тўнтаришга уринишдан сўнг FETO (Фатҳуллоҳ Гуленнинг мухолиф ташкилоти)га алоқадорликда гумонланиб, 70 минг киши устида суриштирув олиб борилди. Бугунги кунга қадар 32 минг киши ҳибсга олинди", — деди Бўздоғ NTV телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 16 июль куни ҳарбий исёнчилар томонидан Туркияда давлат тўнтаришига уриниш юз берди. Асосий қарама-қаршиликлар Анқара ва Истанбулда кечди. Тўқнашувлар вақтида тинч аҳоли вакиллари томонидан 241 киши ҳалок бўлди, икки мингдан зиёд киши эса жароҳатланди. Ўлдирилган исёнчиларнинг ҳисоби аниқланмаган.