18-19 октябрь кунлари Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ўтказилади

Ўзбекистон 29 Сентябрь 2016 6020

2016 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 19 августдаги қарорига мувофиқ ушбу нуфузли тадбирга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Сессияда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан уч юзга яқин вакил иштирок этиши кутилмоқда.   

Ислом конференцияси ташкилоти 1969 йил 25 сентябрда Марокаш пойтахти Работ шаҳрида бўлиб ўтган ислом давлатлари саммитида ташкил этилган. Ислом давлатларининг ҳар томонлама ривожланиши учун шароит яратиш, турли халқлар ўртасида тинчлик ва тотувлик қарор топишига кўмаклашиш унинг асосий мақсади этиб белгиланган. 

2011 йил 28 июнда тузилма номи Ислом ҳамкорлик ташкилоти, деб ўзгартирилган. Бугунги кунда ташкилотга 57 мамлакат аъзо бўлиб кирган. 

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котибияти Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Жидда шаҳрида жойлашган. Бош котиб 5 йил муддатга сайланади. Амалдаги Бош котиб Ияд Амин Маданий 2014 йил 1 январдан буён ташкилотга раҳбарлик қилиб келмоқда. 

Ислом ҳамкорлик ташкилоти халқаро ҳуқуқнинг субъекти ҳисобланади. Ташкилот доирасида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинади.

Ташкилотнинг олий органи – Ислом саммити уч йилда бир марта ўтказилади. Ундан кейинги муҳим орган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши бўлиб, унинг сессияси ҳар йили аъзо мамлакатлардан бирида ўтказилади. 2015 йил май ойида Ал-Кувайт шаҳрида бўлган 42-сессияда навбатдаги сессияни Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.  

Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотига 1996 йилда аъзо бўлган. Шундан буён ўзаро ҳамкорлик ташкилот ҳузуридаги барча тузилмалар доирасида изчил ривожланиб келмоқда.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар